Оқ уй “тилга кирди”. Эрон ҳужуми масаласида баёнот берилади
Олам
−
08 Январь 2020
26286Аввалроқ, бутун дунё АҚШ Президенти Дональд Трамп ёки Оқ уйнинг расмий баёнотини кутаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ва ниҳоят АҚШда тонг отди, иш бошланди. Оқ уй эса Америка вақти билан 11:00 (Тошкент вақти билан 21:00) да расмий баёнот берилишини эълон қилди. Бу ҳақда Оқ уйнинг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 8 январь куни АҚШ аскарлари жойлашган Ироқ ғарбидаги Айн ал-Асад ҳарбий-ҳаво базаси ва Эрбилдаги базаЭрон томонидан ракета ҳужумига учради. Расмий Теҳрон ушбу ҳужумда 80 нафар АҚШ ҳарбийлари қурбон бўлганини иддао қилмоқда. АҚШ Президент Дональд Трамп эса ҳаммаси жойида эканини айтиб чиқди.
Президент Трамп ҳам, Оқ уй ҳам талафотлар ҳақида миқ этгани йўқ. Эрон ва АҚШ муносабатларининг қандай давом этиши эса Президент Трампнинг баёнотига боғлиқ бўлиб турибди.