Оқ уй Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди

Олам

image

АҚШнинг амалдаги маъмурияти 2025 йилнинг январида ваколатлари тугагунига қадар Россияга қарши янги санкциялар жорий этишга улгуришини кутмоқда. Бу ҳақда Қўшма Штатлар Президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан маълум қилди.

“Россиянинг уруш машинасини бузиш учун Қўшма Штатлар ўз молиявий секторига жиддий санкциялар киритди, ундан кейин яна кўпроқ санкциялар қўйилади”, деган Салливан.

АҚШнинг Россияга қарши сўнгги санкциялар пакети 21 ноябрь куни киритилган эди. Ҳаммаси бўлиб, халқаро алоқаларга эга бўлган 50 дан ортиқ Россия банклари, 40 россиялик қимматли қоғозлар регистраторлари ва 15 жисмоний шахсларга чекловлар қўйилди.

АҚШ Президентининг маслаҳатчиси Жо Байден ҳам Украинага ҳарбий ёрдамни кучайтиришга қарор қилганини қўшимча қилган. Шундай қилиб, Киевга Американинг узоқ масофали ракеталарини Россия ҳудудига ҳужум қилиш учун ишлатиш аллақачон берилган рухсатдан ташқари, Қўшма Штатлар январь ойининг ўрталарига қадар Украина томонига юз минглаб артиллерия снарядлари, минглаб ракеталар ва бошқа муҳим қуролларни бермоқчи.

“Президент Украинани энг кучли ҳолатга келтирмоқчи ва биз Украинани ва унинг озодлик учун курашини қўллаб-қувватлаш бўйича ушбу стратегияни амалга оширишда давом этамиз”, дейилади Оқ уй матбуот хизмати эълон қилган баёнотда.

АҚШнинг амалдаги маъмурияти 20 январгача ҳокимиятда қолади. Шу куни АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг инаугурацияси бўлиб ўтади. Сайловлар чоғида у бир неча бор Оқ уйни Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишнинг юқори харажатлари учун танқид қилган ва можарони 24 соат ичида тўхтатишга ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден маъмурияти Украина учун 725 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрлаётгани ҳақида хабар берилганди. Янги пакетда Америка захираларидан турли хил танкка қарши қуроллар, ер ости миналари, дронлар, Stinger портатив зенит-ракета комплекслари учун ўқлар ва HIMARS реактив тизимлари учун мунициялар бўлади. Буларнинг барчаси сўнгги ойларда Россиянинг шарқда кучайган ҳужумларига қарши курашишда Украинани қўллаб-қувватлашга ёрдам бериши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия санкция Оқ уй Жейк Салливан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг