Оқ уй Ғазода геноцид содир этилаётганига ишонмайди – Жейк Салливан

Олам

image

Вашингтон Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларида геноцид аломатларини кўрмаяпти. Бу ҳақда АҚШ ҳукуматининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан маълум қилди.

"Биз Исроилнинг Ғазода фаластинликларнинг ўлдирилишини геноцид деб ҳисобламаймиз. Шу пайтгача ҳам биз бундай даъволарни рад этиб келганмиз", деган Салливан бу ҳақдаги айбловларга ўз муносабатини билдириб.

У журналистлар билан суҳбатда айни пайтда АҚШ ҲАМАСнинг тезроқ мағлуб бўлишини кўрмоқ истагида эканини айтиб ўтган.

Айтиш жоизки, Исроилнинг ҳужумлари оқибатида Ғазодаги 35 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган. Очликдан азоб чекаётган фаластинликларга гуманитар ёрдамнинг етиб бориши тўсиб қўйилган, муҳим инфратузилмалар, жумладан, шифохоналар бутунлай вайрон қилинган. Шунга қарамай, АҚШ Исроилни қўллаб-қувватлашда давом этяпти.

Жейк Салливанга кўра, АҚШ Президенти Жо Байден Исроил етакчиси Биньямин Нетаньяхуга таъсир ўтказишга уринган. Бироқ мамлакат олий расмийлари Исроил суверен, демократик давлат эканлигини таъкидлаб, пировардида қарорни унинг ўзи қабул қилиши кераклигини талаб қилишмоқда.

"Қўшма Штатлар зудлик билан оташкесим ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишув устида ишламоқда. Аммо бундай битим қачон ва қаерда имзоланиши ҳозирча номаълум", деган у.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил Вашингтон Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг