Оққўрғондаги боғчада болалар оммавий заҳарланди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда “Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги болалар боғчасида 150 нафар бола овқатдан захарлангани, 1 нафар вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мактабгача таълим вазирлиги Матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, вазирдик ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг 25 нафар тарбияланувчиларининг касалланиш ҳолатини ўрганиб чиқди.

Аниқланишича, 2 августдан 11 августгача интоксикация синдромининг клиник кўринишлари бўлган тарбияланувчилар Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Тошкент 1-шаҳар юқумли касалликлар клиник шифохонаси, Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Оққўрғон тумани юқумли касалликлар шифохонасига жоялаштирилган.

12 август ҳолатига кўра, 6 нафар тарбияланувчи  оғир ҳолатда жонлантириш бўлимида даволанмоқда, шундан 1 нафар тарбияланувчи ўпканинг сунъий нафас бериш мосламасига уланган бўлиб, ҳолати ўта оғир ҳолатда қолмоқда. Қолган 19 нафар тарбияланувчининг ҳолати ўртача оғир деб баҳоланган. Касалхонага ётқизилган тарбияланувчилардан бактериологик текширув ўтказиш учун таҳлиллар олинган ва лабораторияга юборилган.

“Эпидемиологияга қарши тадбирларни мувофиқлаштириш ва маҳаллий мутахассисларга услубий ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан юқумли касалликлар бўйича мутахассислар ва эпидемиологлар гуруҳи юборилган. Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти мутахассислари томонидан консилиум ўтказилиб касалхонага ётқизилган тарбияланувчиларга клиник кўринишларига кўра “Ботулизм” ташхиси гумон қилинган. Якуний ташхис эпидемиологик текширув натижалари ҳамда бактериологик тадқиқот маълумотларига асосланиб қўйилади. Даволаниш давомида 21нафар тарбияланувчиларнинг саломатлиги ҳолатида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.

Вазирликнинг аниқлик киритишича, Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти 5 гуруҳга мўлжалланган. Мактабгача таълим ташкилотида 136 нафар тарбияланувчилар рўйхатга олинган бўлиб, мактабгача таълим ташкилотида марказлаштирилган сув таъминоти ва канализация тизими, алоҳида маҳаллий иситиш тизими, табиий газ ўрнатилган.

Касалликка чалинмаган мазкур мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ҳар куни тиббиёт ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб назоратга олинмоқда.

Бундан ташқари ижтимоий тармоқлардаги шахсий профилда келтирилган хабарга кўра ушбу мактабгача таълим ташкилотида 1 нафар тарбияланувчининг озиқ-овқат заҳарланишидан вафот этганлиги келтирилган.

Расмий маълумотларга кўра, тарбияланувчи Бахтиёрова Маржона Дониёр қизи 2021 йил 2 августгдан 7 августга қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали шифокорлари томонидан  “Шифохонадан ташқари икки томонлама ўчоқли пневмония.  Aсоратлари: Юрак қон-томир етишмовчилиги. Мия шиши.” ташхиси қўйилиб  даволаш ишлари олиб борилган, шифокорларнинг ҳаракатларига қарамай пневмония касаллиги асоратларига кўра юрак қон-томир етишмовчилиги туфайли 7 август куни биологик ўлим қайд этилган.

Ҳолат юзасидан бугунги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан текширув-суриштирув ишлари амалга оширилмоқда, ўтказилган  текширув натижаларига кўра Мактабгача таълим вазирлиги томонидан қўшимча  маълумот берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

заҳарланиш

Баҳолаганлар

374

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made