Оққўрғон ИИБнинг сўконғич ходимига жиноят иши очилди
Жамият
−
02 Октябрь 2022
21131Ижтимоий тармоқларда Оққўрғон тумани ИИБ ходимига тегишли деб изоҳланган аудиоёзув тарқалди. Ушбу аудиода ходим бутун ўзбекистонликларни онасидан сўккан.
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлаганов ҳолат бўйича баёнот берди.
Маълум қилинишича, аудиоёзув тегишли экани айтилаётган фуқаро, 1992 йилда туғилган А.Сулаймонов, 2022 йилда Оққўрғон тумани ИИБ Профилактика инспектори лавозимига қабул қилинган.
Ходим кўп ўтмай хизмат фаолияти давомида ўзини салбий томондан кўрсатганлиги ва ноўрин хатти-ҳаракатлари сабабли ички ишлар органларидан бўшатилган.
Аудоиёзув тарқалиб, нозориликка сабаб бўлгач сўконғич ходим Ўзбекистон халқидан узр сўраб чиқди.
“Мен шу йили Оққўрғон тумани Ички ишларга ишга кирдим, ишлай олмадим. Мени 2-3 марта огоҳлантиришди. Шундан сўнг бир аёл билан жандаллашиб қолдим. Кейин мени ишдан бўшатишди. Орадан 10 кун ўтиб, аёл менга қўнғироқ қилди. Ўша пайтда мен маст ҳолатда эдим. Жаҳлим чиқиб ҳар хил сўзлар билан ҳақоратладим. Нималар деганимни ўзим ҳам билмайман. Бутун Оққўрғон аҳолисидан, Ўзбекистон аҳолисидан бир умр кечирим сўрайман. Бу ишларимдан пушаймонман. Ота-онамдан ҳам кечирим сўрайман", дейди у.
Ҳозирда фуқаро А.Сулаймоновга нисбатан бугун, 2 октябрь куни Оққўрғон туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г" банди билан қўзғатилиб, гумон қилинувчи сифатида ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь