ОИТСни кашф этган олим коронавирус қандай пайдо бўлганлигини айтди
Олам
−
18 Апрель 2020
43582ОИВни кашф этгани учун Нобель мукофоти совриндори, француз вирусологи Люк Монтанье янги турдаги коронавирус лаборатория шароитида яратилганлиги ҳақидаги версияни илгари сурди. Бу ҳақда у “CNEws” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Олимнинг фикрича, ушбу вирус молекуляр биологлар томонидан яратилган.
Монтанье, шунингдек, COVID-19 билан “манипуляция” содир бўлганлигини, чунки унга ОИВ зарралари киритилганлигини айтди.
Шу билан бирга, у ушбу вирусни ким, қандай мақсадда ва нима учун ихтиро қилганлиги ҳақида билмаслигини таъкидлади.
“Балки улар ОИТСга қарши вакцина ишлаб чиқишни ўйлагандир”, деб қўшимча қилди Монтанье.
Нобель мукофоти соҳибининг бошқа бир матбуот анжуманида таъкидлашича, коронавирус Хитойнинг Ухань шаҳридаги лабораториядан чиқиб кетган. Бунга унинг ишончи комиллигини ўз интервьюларида маълум қилган.