Оғир хасталикдан вафот этган Бахтинисо Маҳмудова “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди
Жамият
−
06 Март 2019
70788 март – Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасида “Мўътабар аёл” кўкрак нишонини ўз эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева иштирок этиб, мукофотларни эгаларига топширган.
Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси томонидан таъсис этилган ушбу мукофот жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ҳамда ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ҳамда болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ҳамда истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизларга берилади.
Мазкур мукофотга муносиб кўрилганларнинг 83 нафари Республика идоралари ва ташкилотлари тавсияси асосида, 3 нафари хотин-қизлар тизимида намунали фаолият олиб бораётган, 5 нафари бошланғич ташкилотлардан, 9 нафари “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ходимлари, 44 нафари таълим тизимидаги фидойи устозлар, 25 нафари соғлиқни сақлаш тизими ходимлари, 53 нафари меҳнат фахрийлари, кекса онахонлар, 5 нафари ибратли фарзандлар оналари, 5 нафари мактабгача таълим тарбиячилари ва 19 нафари хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислардир.
Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинларининг 17 нафар раиси, 11 нафар тадбиркор аёл ҳамда фермерлик билан шуғулланиб, эл дастурхони тўкинлигига самарали ҳисса қўшаётган 11 нафар фермер аёл ҳам совриндорлар сафидан жой олган.
Мукофотланганлар қаторида марҳум шоира Бахтинисо Маҳмудова ҳам бор.
2018 йилнинг 17 декабрь куни ёш шоира Бахтинисо Маҳмудова оғир операцияни ўтказиш учун Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетган эди. Операция муваффақиятли ўтди, шоира жарроҳлик амалиётидан соғ-омон чиқди. Орадан бир икки кун ўтиб, жорий йилнинг 6 январь куни вафот этган этди.
Бахтинисо 15-16 ёшларида оёқ-қўлларидаги кучсизланишни сезди, кейинчалик касаллик ривожланиб бориб, орқа умуртқада қийшайиш пайдо бўлди. Самарқанд вилояти Травматолгия марказида тўрт марта жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди. 2010 йилдан у юра олмай қолган.
Туркияда ўтказилган операциянинг баҳоси 30 000 АҚШ долларига баҳоланган эди. Бахтинисонинг соғайиб кетиши учун республика бўйлаб ҳайрия акциялари ўтказилди, пул жамғарилди.
LiveБарчаси