Оилавий жанжал сабаб аёл ўзини “Бўзсув” каналига ташлади
Жамият
−
25 Август 2020
14092Тошкент вилоятида оилавий жанжал сабаб аёл ўзини “Бўзсув” каналига ташлади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, кеча, 24 август куни соат 16:30 ларда 1992 йилда туғилган фуқаро Н.Кучакова турмуш ўртоғи, 1989 йилда туғилган Ф.Жўраев билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Оилавий можаро сабаб аёлнинг жаҳли чиқиб, Чирчиқ шаҳар Заковат кўчасидаги “Бўзсув” канали устидаги кўприкдан ўзини ташлаган.
Орадан 20 дақиқа ўтиб ушбу ҳолатни кўрган артофдаги фуқаролар зудлик билан Чирчиқ шаҳар Фавақулодда вазиятлар бўлими 8-ёнғин-қутқарув қисмига хабар беришган. Воқеа жойига бир гуруҳ қутқарувчилар етиб бориб, фуқаро Н. Кучаковани қутқариб қолишган.
“Воқеа жойига етиб келган тез-тиббий ёрдам ходимлари томонидан фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда фуқаро Н. Кучакованинг аҳволи яхши”, дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси