Оила бузилишига нима сабаб бўлаётгани аниқланди
Жамият
−
17 Май 2019
17538Дунёга келган ҳар бир инсон миллати, тили ва динидан қатъий назар, бу дунёда бахтли-саодатли яшагиси келади. Бундай юксак орзуга етакловчи омиллардан бири — оила ҳисобланади. Оила қўрғонининг пойдевори, унинг мустаҳкам қалъаси, эр-хотинни маҳкам боғловчи ришта эса никоҳдир. Никоҳ энг муқаддас битим ҳисобланади. Ҳусусан, Оила илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, оила аъзоларининг ҳуқуқий саводхонликларини ошириш, муаммоларини илмий ўрганиш ва фуқароларга бу масалаларда амалий ёрдам бериш борасида самарали ишлар олиб борилади.
Қуйида сизга марказ томонидан оилавий ажримларга нима сабаб бўлаётганини эътиборингизга ҳавола этамиз.
43, 3 фоиз ─ эр-хотиннинг оилавий ҳаётга тайёр эмаслиги
24, 5 фоиз ─ моддий етишмовчилик
12, 6 фоиз ─ характерларнинг мос келмаслиги
10, 3 фоиз ─ бир-бирига бефарқлик
5, 5 фоиз ─ жавоб беришга қийналаман
3, 8 фоиз ─ гиёҳвандлик ва ичкиликбозлик.
Ёш оилаларнинг бузилишига эса 41 фоиз ҳолатларда характерларнинг тўғри келмаслиги, 13 фоиз ҳолатда бефарзандлик, 15 фоизида моддий қийинчиликлар, 34 фоизида учинчи шахс аралашуви, 25 фоизида зарарли одатлар сабаб бўлган.
Оила маркази директор ўринбосари Дилдора Каримованинг баён қилишича, мамлакатдаги реал вазиятда оиладаги фаровон ҳаёт маънавий-ахлоқий қадриятлар ва болаларни тарбиялаш, оиладаги қулай психологик муҳит, таълим, моддий таъминланганлик, саломатлик ҳолати каби мезонларга кўра белгиланади.
Маълум қилинишича, 2019 йилнинг якунига қадар 17та илмий-амалий тадқиқот ўтказиш кўзда тутилган. Хусусан, халқаро тажрибани ўрганиш асосида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда оилаларни ночор аҳволдан олиб чиқиш бўйича "АКТ орқали оилаларни мустаҳкамлаш" янги инновацион дастури ишлаб чиқилган. У АКТ асосларини психологик ўзига ўзи ёрдам кўрсатиш тамойиллари билан уйғунликда ўргатишга асосланган.
LiveБарчаси