Оғир атлетика: Жамила Панфилова Осиё чемпионатида иккита медални қўлга киритди

Спорт

image

Жорий йилнинг 17 июлидан бошлаб Тошкент шаҳри оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига мезбонлик қилмоқда.

Мусобақанинг тўртинчи куни ўзбекистонлик атлетлар учун омадли келди. Ёшлар ўртасида -55 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Жамила Панфилова даст кўтариш машқида 85 кг тошни бўйсундириб, олтин медални қўлга киритди. Эътиборлиси, Панфилова икки кураш (даст ва силтаб) якуни бўйича кумуш медалга сазовор бўлди.

Аввалроқ, Диёрбек Эрматов Осиё чемпионатида 1 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритгани тўғрисида хабар бергандик.

Маълумот учун, бугун кун давомида Ҳусинбой Матрасулов, Аҳлиддин Ҳасанов ҳамда Бобур Умидов (барчаси -67 кг) каби ўзбекистонлик спортчилар Осиё чемпионатида ўз омадини синаб кўради.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг