Оғир атлетика: Муаттар Набиеванинг Олимпия рекорди медаль учун етарли бўлмади

Спорт

image

Токио Олимпиадасининг -55 кг вазн тоифасидаги аёллар беллашувида иштирок этган ўзбекистонлик Муаттар Набиева даст кўтариш баҳсларида Олимпия рекордчисига айланди. 
 
Набиева даст кўтариш баҳсларида 98 кг оғирликдаги тошни ўзига бўйсундирди ва бу Олимпиада рекорди сифатида қабул қилинди. Жаҳон рекордини янгилаш учун эса 4 кг етмади.  

Силтаб кўтаришда фақатгина бир уринишдан унумли фойдаланган Набиева 114 кг ва умумий ҳисобда 212 кг оғирликдаги тошни кўтарди. Бироқ ушбу натижа медаль учун етарли бўлмади. 

Олтин медаль Филиппин вакили Хидилин Диасга насиб этди. У иккикураш якунига кўра 224 кг тошни забт этди.

Маълумот ўрнида, 1 август куни Токио-2020 Олимпиадаси супачасига аёллар ўртасидаги -76 кг вазн тоифасида Кумушхон Файзуллаева, 3 август куни эркаклар ўртасидаги +109 кг вазн тоифасида Акбар Жўраев кўтарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпия ўйинлари Оғир атлетика Муаттар Набиева

Баҳолаганлар

451

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг