Оғир атлетика. Колумбия мундиалида қатнашадиган ўзбек спортчилари маълум бўлди

Спорт

image

Жорий йилнинг 5-16 декабрь кунлари Колумбия пойтахти Богота шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳслари старт олади. Мундиал баҳсларида ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этади.

Бугун, 25 октябрь куни мусобақада мамлакат шарафини ҳимоя қиладиган Ўзбекистон вакилларининг рўйхати эълон қилинди. Баҳсларда иштирок этадиган ўзбекистонликлар қаторида Олимпиада чемпионлари Руслан Нуруддинов ва Акбар Жўраевни ҳам кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ушбу нуфузли мусобақа Париж-2024 Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини бериши билан ҳам жуда аҳамиятлидир.

ЖЧда иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар таркиби:

-67 кг: Адҳамжон Эргашев

-67 кг: Достон Ёқубов

-73 кг: Оғабек Тўхтаев

-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров

-89 кг: Сарварбек Зафаржонов

-102 кг: Шарофиддин Амриддинов

-109 кг: Руслан Нуруддинов

+109 кг: Акбар Жўраев

-55 кг: Нигора Абдуллаева

-81 кг: Ригина Адашбаева

-87 кг: Турсуной Жабборова

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг