ОФК кубоги: “Сўғдиёна” кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритди
Спорт
−
28 Июнь 2022
10897Бугун, 27 июнь куни футбол бўйича ОФК кубогининг 2-тури доирасида Жиззахнинг "Соғдиёна" клуби Тожикистоннинг ССКА жамоасига қарши майдонга тушди.
Баҳснинг дастлабки дақиқаларидан жиззахликлар ташаббусни ўз қўлига олди. Натижада, 3-дақиқадаёқ Шохруз Норхонов ҳисобни очди. 32-дақиқага келиб, Элшибек Рашидбеков мувозанатни тиклади. 45-дақиқада эса Жасур Ҳасанов гол уриб, Жиззах клубининг 1-бўлимни ғалаба билан якунлашига сабабчи бўлди.
Иккинчи тайм ҳам "Сўғдиёна" футболчиларининг устунлиги билан бошланди. 46-дақиқада Шохруз Норхонов дублни расмийлаштириб, орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. Бироқ 48-дақиқада жиззахликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. 11 метрлик жарима зарбасидан Хуршед Жўраев унумли фойдаланиб, ўртадаги фарқни биттагача қисқартирди. Шу тариқа, учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади. Натижада, "Сўғдиёна" 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритди. Дастлабки турда жиззахликлар Қирғизистоннинг "Нефтчи" клуби 2:0 ҳисобида мағлуб қилган эди.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь