QALAMPIR'дан гапирамиз: Ал Ромаити ОФК президентлигидан номзодини қайтириб олади
Спорт
−
19 Март 2019
44252019 йилнинг 6 апрель куни Осиё футбол конфедерацияси президентлигига сайловлар бўлиб ўтиши кутилмоқда. Айни пайтгача президентлик учун уч киши ўз номозидини таклиф этган эди. Булар – амалдаги президент баҳрайнлик Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа, қатарлик Сауд бин Абдулазиз Ал Моҳаннади ва БАА давлати вакили Муҳаммад Ҳалфан Ал Ромаити эди.
QALAMPIR.UZ’ манбаси хабарига кўра, ташкилот президентлигига асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилаётган Муҳаммад Ҳалфан Ал Ромаити 21 март куни президентликка номзодлар рўйхатидан ўз номзодини қайтариб олади. Араб амалдори бу ҳақда пайшанба куни кенг жамоатчиликка маълум қилмоқчи.
Ҳозирча Абу-Даби полициясининг шеф-командири, БААнинг спорт бўйича бош бошқармалари раиси, генерал-майор Ал Ромаитининг нима сабабдан бундай қарорга келгани бўйича маълумотлар йўқ. Олдинроқ номзодлар рўйхатида Ал Ромаитини қўллаб-қувватловчи ташкилотга аъзо федерациялар сони камчиликни ташкил этиши тахмин этилаётган эди.
Бунга сабаб шуки, ОФКни 2013 йилдан бери бошқариб келаётган амалдаги президент Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифанинг таъсир доираси айни дамда жуда юқори ҳисобланади. Амалдор буни 2018 йилнинг 9 декабрида президентликка номзодини илгари сураётган пайтда исботлаб улгурган эди. Ўшанда Ал Халифанинг номзоди қўйилишини ёқлаб ташкилотга аъзо 40 дан зиёд федерациялар овоз берган эди.
Маълумот учун, ОФК ўз тарикибида 47 та давлат футбол федерация ва ассоциацияларини бирлаштириб турувчи халқаро ташкилот ҳисобланади. Конфедерацияга 1954 йилда асос солинган ва унинг штаб-квартираси Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган. Ушбу халқаро ташкилот Осиё қитъаси бўйича ўтказиладиган терма жамоалар ва клублар ўртасидаги мусобақаларни назорат қилиб боради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь