Одилхон қори 8 йилга қамалди

Жамият

image

Одилхон қори Исмоилов суд ҳукми билан 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди. 

Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Поп туман судида “Rayxon oilaviy milliy taomlari” таъсисчиси, муқаддам судланмаган Одилхон қори Исмоилов ва бошқаларга оид жиноят иши кўриб чиқилган. 

Суд ҳукмига кўра 7 нафар судланувчи Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” банди, 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 2-қисми “а” банди ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. 

Одилхон қори Исмоиловга 8 йил (Жиноят кодексининг 62-моддасига (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) асосан 7 йил 11 ой 28 кун) муддатга, қолган 6 нафар судланувчига жиноий хатти-ҳаракатларидан келиб чиқиб турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган. 

Жиноят иши доирасида етказилган моддий зарар судланувчилардан солидар тартибда ундирилиши белгиланган. 

Маълумот учун, Одилхон қори жорий йилнинг январь ойида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳибсга олинган эди. 

У кўп йиллар давомида Тошкент шаҳридаги бир нечта йирик масжидларда, жумладан, Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби ва "Кўкча" (Шайх Зайниддин) масжиди имоми сифатида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг