Одамларни 15 минг долларга АҚШга жўнатмоқчи бўлган бухоролик ушланди
3-саҳифа
−
08 Февраль 2023
4965Самарқандда фуқароларни айланма йўллар билан Америка Қўшма Штатларига ноқонуний юбораётган жиноий гуруҳ аъзоларидан бирининг фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум бўлишича, Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро одамларни ноқонуний йўллар билан Европа иттифоқи давлатлари ва Мексика орқали АҚШга юбориш билан шуғулланган.
У навбатдаги “мижози” – самарқандлик фуқарони АҚШга юбориш учун 15 000 доллар сўраган. Тезкор тадбир чоғида фирибгар ушбу пулдан 3000 АҚШ долларини маҳаллий фуқародан олаётган вақтида қўлга олинган.
“Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси