“Одамларингиз хафа қилди”. Мирзиёев чирчиқлик аёлдан ходимларининг ҳаракати учун узр сўради
Жамият
−
22 Март 2021
42295Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти акс этган “Махсус ракурс” кўрсатувининг навбатдаги сонида Президентнинг Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрига ташрифи ҳам ўрин олди. Унда Президент чирчиқлик аёлдан уни ўзининг олдига яқинлаштирмаган ходимлари номидан узр сўради.
Маҳалла билан танишиш жараёнида Президентнинг ёнига келишга рухсат беришмаётганидан шикоят қилаётган аёлнинг овози эътиборни тортган. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида унинг ёнига Президентнинг ўзи борди ва аёлнинг ўғли билан суратга тушди.
Шавкат Мирзиёевнинг “кайфиятингиз яхшими, нега йиғлаяпсиз?” деган саволига чирчиқлик аёл “одамларингиз хафа қилди”, дея жавоб берди. Шундан сўнг Президент уларнинг ҳаракати учун аёлдан узр сўради:
“Уларнинг ҳаракати учун мен узр сўрайман. Овозингизни эшитдим-да, ўзим келдим. Соғ бўлинг. Мана ҳозир расмга тушдик. Расмини ўзим олиб келиб бераман”, деди Шавкат Мирзиёев.
LiveБарчаси