Одамлар ўлаверади, амалдорлар қамалмайди

Интервью

Ўзбекистонда ҳар йили юзлаб одамлар йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳалок бўлади. Жумладан, 2022 йилнинг 8 ойи давомида пиёдалар иштирокида жами 2536 та йўл-транспорт ходисалари содир бўлган. Уларда эса 516 нафар пиёда вафот этган. Жароҳатланганлар сони 2084 нафарни ташкил этади.

Одатда пиёдани уриб юборгани учун ҳайдовчи айбланади ва кўп ҳолларда қамалади ҳам. Аммо йўл-транспорт ҳодисаларига доим пиёда ёки ҳайдовчиларнинг эътиборсизлиги сабаб бўлавермайди. Йўллардаги камчиликлар, нотўғри ташкиллаштирилган йўл ҳаракати тизими ва тез-тез ўзгариб турадиган йўл қоидаларининг ҳам бундай фалокатлдарда улуши катта. Бироқ, бунинг учун ҳеч ким жавобгарликка тортилмайди, йўл ҳаракатини тўғри ташкиллаштиришга масъул бўлган бирорта амалдор қамалмайди. Бундан фақат пиёдалар ёки ҳайдовчилар жабр кўради. 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича кўп йиллик эксперт Носиржон Зокировнинг фикрича, йўлларда ҳайдовчи ва пиёдаларга қулай шароитлар яратилмагунча, Ўзбекистон кўчаларида одамлар ўлаверади.

“Мен бундан бир йил аввал Кичик ҳалқа йўлини ўрганиб чиққандим. Бу кўчада 70 км масофада 83 та пиёдалар ўтиш жойи бор экан. Шундан 20 таси светафор билан бошқарилади, қолган 63 таси светафор билан бошқарилмайди. Иккитаси ерости ўтиш жойи, биттаси ерусти ўтиш жойи. Жами 60 та пиёдалар ўтиш жойларида пиёдаларнинг хавфсизлиги таъминланмаган”, дейди мутахассис.

Унинг айтишича, Ўзбекистонда пиёдалар учун пиёдалар ўтиш жойидан ҳаракатланиш кўчанинг исталган қисмидан кесиб ўтишга қараганда хавфлироқ. Чунки хавфсиз бўлмаган пиёдалар ўтиш жойидан ҳаракатланишда пиёдалар худди боулиндагидек туришади.

Шунингдек, Носиржон Зокиров Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигининг тўғри йўлга қўйилмаганини Тошкентнинг айрим кўчалари мисолида тушунтириб берди. Биз мутахассис билан биргаликда ҳайдовчиларнинг қоидаларга риоя қилган-қилмагани бўйича рейд ўтказадиган масъулларнинг ўзи йўлда ҳаракат хавфсизлигини қандай ташкил қилгани, бюджет маблағлари қандай сарфланаётгани бўйича рейд ўтказдик. 

Афсуски, пойтахт Тошкентдаги кўплаб кўчаларда хафсизлик қоидалари тўғри ишламайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

409

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг