Одам бўлишдан чарчаган эркак бўрига “айланиш” учун 23 минг доллар сарфлади

Бу қизиқ

image

Япониянинг Токио шаҳрида яшовчи 32 ёшли муҳандис Тору Уеда ҳақиқий бўри либосини тиктириш учун 3 миллион иен (тахминан 23 минг доллар/261 млн сўм) сарфлаган. Бу ҳақда “LADbible” хабар берди.

Костюм телекўрсатувлар ва фильмлар учун реквизитлар ишлаб чиқарувчи Zeppet компанияси томонидан тайёрланган. Костюмни тайёрлаш учун эркак компания ходимлари билан бир неча бор учрашиб, бўрилар суратларини кўрсатган ва кийимнинг энг майда деталларини ҳам муҳокама қилган.


 
Японлар фикрича, у одам бўлишдан чарчаган ва бўрига айланганда ўзини эркин ҳис қилган. 

“Костюмимни кийганимда, ўзимни одам эмасдек ҳис қиламан. Мен инсоний муносабатлардан озодман. Мен иш ва бошқа нарсалар билан боғлиқ барча муаммоларни унутишим мумкин. Ойнага қарасам, бўрини кўраман ва бу жуда ҳаяжонли”, деб изоҳ берган бўри қиёфасидаги эркак.

Иложи борича тез-тез бўрига айланишни хоҳласа-да, Тору Уеда ушбу либосни кўчаларда кийиб юришни истамаслигини айтган. Шунингдек, у костюмни маскарадларда ҳам киймоқчи эмас. Фақатгина дўстлари даврасида бўрига “айланади”.

Бу ҳолат Япония учун янгилик эмас. Аввалроқ ҳам ҳайвонга айланишни орзу қилган Япония фуқароси ит костюми учун икки миллион иен (15 минг доллар) сарфлаган эди. Костюмни яратиш учун 40 кун ва бир нечта арматура керак бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг