Очилмаган жиноятларни тадқиқ этувчи институт ташкил этилди
Жамият
−
22 Ноябрь 2021 5226 1 дақиқа
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Хадича Сулаймонова номидаги Республика Суд-экспертиза марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти фаолияти ташкил этилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 22 ноябрда қабул қилинган 704-сон қарорида келтирилган.
Қайд этилишича, Институт суд экспертиза соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб боради ва экспертиза муассасаларига кўмак беради.
Шунингдек, Институт томонидан очилмаган жиноятларни тадқиқ этиш мақсадида статистик маълумотлар йиғилади. Давлат ва нодавлат экспертиза ташкилотларининг услубиётларини илмий жиҳатдан асосланганлигини кўриб чиқиш ва хулоса бериш ҳам айнан Институт томонидан амалга оширилади.
Қарорга кўра, Институт директори Адлия вазири томонидан тайинланади ва озод қилинади.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель