Очиқ денгизда “қолдирилган” 2 тонна кокаин аниқланди

Олам

image

Италиянинг контрабанда ва ноқонуний гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш бўйича асосий агентлиги бўлган Молия гвардияси Сицилия шарқидаги денгизда оғирлиги деярли икки тоннага тенг кокаиннинг катта партиясини топди. Бу ҳақда Молия гвардиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинди.

Маълумотларга кўра, гиёҳванд моддалар бозорида топилган кокаиннинг умумий қиймати камида 400 миллион еврони ташкил қилади. Топилган юк мамлакатдаги рекорд юклардан бирига айланган.

Ҳисоботда таъкидланишича, Молия гвардияси денгиз бўлинмалари тўр билан маҳкамланган ва сигнал нури мосламаси билан жиҳозланган кўплаб сузувчи пакетларни топди.

Дастлабки версияга кўра, юк гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи кема томонидан кейинчалик қуруқликка етказиш мақсадида денгизда қолдирилган. Операция давомида 70 та контейнерга қадоқланган 1600 пакет оқ кукун олиб қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

гиёҳванд модда Италия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг