Обид Ҳакимов Саида Мирзиёевага ўринбосар бўлди
Жамият
−
21:42 1368 1 дақиқа
Бугун, 3 октябрь куни Обид Арзиқулович Ҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари ҳамда ўриндошлик асосида “Янги Ўзбекистон” университети ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти тегишли фармонни имзолади.
У янги лавозимга тайинлангани муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилган.
Маълумот учун, Ҳакимов 1977 йилда Термиз шаҳрида туғилган. 1998 йилда Тошкент молия институтини, 2000 йилда Вандербилт университети (АҚШ) ва 2006 йилда Мидл Теннесси давлат университетини (АҚШ) тамомлаган.
Ўз вақтида у Тошкентдаги Вестминстер халқаро университетида иқтисодиёт масалалари бўйича проректор ва Давлат бошқаруви академиясида проректор бўлиб ишлаган. 2017-2018 йилларда Президент девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати сектор мудири бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони ва қарори билан Илҳом Тоҳирович Сирожев Ўзбекистон Республикаси таълим ва илм-фан вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилган эди.
Live
Барчаси