ОАВ: Байден Усмонли империясидаги арман геноцидини расман тан олишга тайёр 

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден XX аср бошларида Усмонли империясида арманларнинг қирғин қилинишини расман тан олмоқчи. Бу ҳақда "The Wall Street Journal" Америка расмийларига таяниб ёзмоқда.

Газетанинг ёзишича, Америка раҳбари 24 апрель куни баёнот бериши мумкин. Ҳар йили ушбу санада Арманистонда Арман геноциди қурбонларини хотирлаш куни нишонланади.

Нашр манбаларининг хабар беришича, Оқ Уй раҳбари Усмонли турклар томонидан 1915 йилда бошланган арманларнинг депортацияси, очарчилик ва қирғинини геноцид деб тан олади. Бироқ, улар бу масала бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаганини хабар қилган.

Манбага кўра, Байден фақат расмий баёнот билан чиқиши, лекин унда 1915 йил воқеаларини расман геноцид деб тан олмаслиги ҳам мумкин.

Маълумки, АҚШнинг аввалги Президенти Дональд Трамп арман ўлдирилишини геноцид деб тан олишдан бош тортган, чунки у Туркия билан муносабатлар ёмонлашишидан хавотирда бўлган.

Маълумот ўрнида, 2019 йил 12 декабрда АҚШ Конгресси Сенати арман геноцидини расман тан олиш ва хотирлаш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилган. Усмонли империясида арманларни қирғин қилиш фактини 23 та давлат тан олган. Туркия анъанавий равишда тегишли айбловларни рад этиб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

арман геноциди

Баҳолаганлар

348

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг