Нурсултон Рўзибоевга 3 хонали уй совға қилинди (видео)

Спорт

image

Жорий йилнинг 8 июль куни UFC'даги ғалабали иштирокидан сўнг, АҚШдан Ўзбекистонга қайтиб келган UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоевга Андижон виояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов 3 хонали уй совға қилди.

“UFC'даги ғалабамиз учун вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов мана шундай мукофот билан тақдирлади. Аввало қилаётган меҳнатларимизга бефарқ бўлмагани учун ўз миннатдорлигимни билдираман. У ҳамиша мана шундай спортчиларни қўллаб-қувватлаб келади, раҳмат”, дейди Рўзибоев.

Маълумот учун, Рўзибоев жорий йилнинг июнь ойи охирида UFC билан шартома имзолаб, 2 июль куни дебют жангини ўзидан анча тажрибали бўлган, шу пайтгача енгилмаган бразилиялик Бруно Феррейрага қарши октагонга кўтарилиб, муддатидан олдин ғалаба қозонганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Тошкентда ўтказилган ҳаваскор бокс бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматовга ҳам уй совға қилган эди. Шунингдек, у оғир атлетика бўйича Олимпияда ва Жаҳон чемпиони Руслан Нуриддиновни Gentra машинаси билан тақдирлаган


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Шуҳрат Абдураҳмонов Нурсултон Рўзибоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг