Нурмуҳаммедов қозоғистонлик жангчи билан тўқнаш келади

Спорт

image

Россиялик UFC жангчиси Умар Нурмуҳаммедовнинг ташкилотдаги навбатдаги рақиби маълум бўлди. Бу ҳақда “UFC Russia” хабар берди.

Манбага кўра, Нурмуҳаммедов қозоғистонлик Бекзат Алмахан билан жанг қилади. Жанг 2 март куни Американинг Лас-Вегас шаҳрида UFC Vegas 87 турнирида доирасида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, 28 ёшли Нурмуҳаммедов сўнгги жангини 2023 йилнинг январида ўтказиб, бразилиялик Раони Барселосни нокаутга учратган эди. Умар Нурмуҳаммедов ҳисобида жами 16 та ғалаба бор.

Бекзат Алмахан эса профессионал MMA'да 14 ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. Нурмуҳаммедовга қарши жанг унинг UFC'даги дебюти бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Умар Нурмуҳаммедов Бекзат Алмахан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг