Сэндхаген нега Нурмуҳаммедов билан жангга рози бўлди?
Спорт
−
10 Май
3048Америкалик UFC жангчиси Кори Сэндхаген нима учун Умар Нурмуҳаммедовга қарши жанг қилишга рози бўлганини тушунтирди.
Сэндхаген ва Нурмуҳаммедов ўртасидаги жанг 3 август куни БАА пойтахти Абу-Дабида бўлиб ўтадиган UFC турнири доирасида ўтказилади.
“Биринчидан, мен учун рақиблар унчалик кўп эмас. Иккинчидан, Умарни UFC'да яхши кўришади. Менга ҳам унинг жанглари ёқади – у UFC'да янги, лекин қисқа вақт ичида эътибор қозона олди. Умар ўзига хос тарзда тик турган ҳолатда жанг қила олади. У жуда яхши курашчи ва машҳур фамилияга эга. Менга келсак, грепплингдан қандай ҳимояланганимни кўпчилик кўрмаган. Бу кимдир учун қизиқарли бўлиши мумкин”, дейди Сэндхаген.
Маълумот учун, 28 ёшли Умар Нурмуҳаммедов MMAʼда 17 та жанг ўтказиб, 17 тасида ҳам ғалаба қозонган. 32 ёшли Кори Сэндхаген эса 21 та жангда 17 та ғалаба қайд этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь