UFC Нурмуҳаммедовнинг жангини тасдиқлади
Спорт
−
06 Май
3692Россиялик UFC жангчиси Умар Нурмуҳаммедов навбатдаги жангини америкалик Кори Сэндхагенга қарши ўтказади. Бу ҳақда ташкилот ўз расмий саҳифасида хабар берди.
Манбага кўра, енгил вазн тоифасидаги жангчилар 3 август куни БАА пойтахти Абу-Дабида ўтказиладиган UFC оқшомида тўқнаш келади.
Нурмуҳаммедов охирги жангини шу йил март ойи бошида UFC Fight Night 238 турнири доирасида Бекзод Алмаханга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонганди. Сэндхаген охирги марта ўтган йили август ойида америкалик Роб Фонтга қарши октагонга чиқиб, ғалабага эришганди.
28 ёшли Умар Нурмуҳаммедов MMA'да 17 та жанг ўтказиб, 17 тасида ҳам ғалаба қозонган. 32 ёшли Кори Сэндхаген эса 21 та жангда 17 та ғалаба қайд этган.
LiveБарчаси