Нурмуҳамедов Махачев ва унинг кутилмаганда топилган рақибини таққослади

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов россиялик ММА жангчиси Ислом Махачевнинг янги рақиби имкониятини баҳолади.

Дастлаб Бенеил Дариуш Махачевга қарши жанг қилиши керак эди, бироқ у жароҳати сабаб Исломга қарши жангдан қатнаша олмаслигини маълум қилди. Дариушнинг ўрнини Бобби Грин эгаллайди.

Ҳабиб Нурмуҳамедовга кўра, Бобби Грин психологик жиҳатдан анча барқарор ҳисобланади.

“Грин – кучли жангчи, у катта тажрибага эга ва у  яхши ҳимояланади. У яқинда муштлашди ва формада. Грин ўзи айтганидек тўққиз кун олдин эмас, бир ҳафта олдин жанг қилган. Ислом яна вазн пойгасидан ўтиши керак бўлади, лекин кейин у тўғри иш қилди, "Агар жанг қилишимни истасангиз, вазн йиғишимда муаммо бўлмаслиги учун менга 160 фунтлик рақиб беринг", деди. Менимча, Грин ҳозир жисмоний жиҳатдан яхши формада. Биз унинг бир ҳафта олдин яхши, кучли жангчини урганини кўрдик. Биз томондан ҳеч қандай паст баҳо йўқ. Ислом билан кўп муҳокама қилдик, унинг жангларини томоша қилдик, ҳеч қандай паст баҳо бермаслик керак, чунки Грин жуда қизиқ, психологик жиҳатдан барқарор, кучли йигит”, деди Нурмуҳамедов. 

Эслатиб ўтамиз, Ислом Махачев ва Бобби Грин ўртасидаги жанг 26 февраль куни Лас-Вегасда UFC Fight Night 202 доирасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг