Нур-Султонда кафе портлади. Қурбон бор

Олам

image

Бугун, 21 ноябрь куни Қозоғистон пойтахти Нур-Султондаги кафеда портлаш содир бўлган. Натижада бир киши ҳалок бўлган ва 33 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Қозоғистон пойтахти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Матбуот хизматига асосланиб хабар берилган. 

Таъкидланишича, кафега айлантирилган коттежда газ баллони портлаган. Портлаш натижасида ошхонанинг томи қулаб тушган. Қутқарувчилар бино ичидан 15 та газ баллони чиқариб олишган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа жойида бир киши вафот этган. 33 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. 

Қайд этилишича, воқеа содир бўлган жойда учта тез ёрдам бригадаси навбатчилик қилган, "103" хизматининг жами 22 та бригадаси жалб қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

НУР-СУЛТОН

Баҳолаганлар

228

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар