“Нур-Султон дейиш нотўғри”. Қозоғистонлик депутатлар Тўқаевнинг илк ташаббусини йўққа чиқармоқчи

Олам

image

Қозоғистон парламенти аъзоларидан иборат “Жана Қозоғистон” (Янги Қозоғистон) депутатлар гуруҳи мамлакат пойтахтига “Остона” номини қайтаришни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда гуруҳ баёнотида айтилган.

“Бирор киши ҳаётлигида шаҳарга номи берилиши нотўғри деб ҳисоблаймиз, бундан ташқари, халқ пойтахтнинг янги номи ҳам қабул қилмаган. Шундай экан, бир пайтлар биринчи президент таклиф қилган пойтахтнинг собиқ номи – Остонани қайтариш тарихан адолатли бўлади”, дейилади баёнотда.

Депутатларнинг фикрича, ушбу қарор “биринчи президентнинг мамлакат бош шаҳри шаклланиши ва ривожланишига қўшган ҳиссасини инобатга олади, шунингдек, фуқароларнинг талаб ва умидларини қаноатлантиради.

Парламент аъзолари Конституцияга ўзгартириш киритиш имкониятидан фойдаланиб, пойтахтнинг аввалги номини қайтариш зарур, деб ҳисобламоқда. Улар “барча ғамхўр, илғор фуқароларни бирлашишга, ватан олдида турган қийинчиликларни биргаликда енгишга” чақирди.

Қозоғистон пойтахти 2019 йилнинг март ойида республикани қарийб 30 йил бошқарган Назарбоев президентликдан кетганидан кейин Остона номидан Нур-Султонга ўзгартирилди. Бунгача мамлакат парламенти сенати (юқори палатаси) раиси лавозимида ишлаб келган Қосим-Жомарт Тўқаев давлат раҳбари бўлди. Тўқаев лавозимга киришгач, мамлакат пойтахти Остона шаҳрини биринчи президент шарафига Нур-Султон деб ўзгартиришни таклиф қилди. Шу куни парламент Конституцияга тегишли тузатишларни қабул қилди. Назарбоевнинг ўзи ҳам унинг шарафига ном ўзгартиришга қарши эканлигини бир неча бор таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев

Баҳолаганлар

860

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг