Нукусда пичоқланган 20 ёшли талаба қиз вафот этди

3-саҳифа

image

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида 20 ёшли пичоқланган қиз вафот этди. Бу ҳақда Республика прокуратураси хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 2 апрель куни Қўнғирот туманида яшовчи, 2000 йил туғилган фуқаро У.Т. Нукус шаҳрида жойлашган 36-сонли мактаб ёнида ўзи билан олиб келган хўжалик пичоғи билан таниши – Қорақалпоқ давлат университети талабаси С.С. (қиз) нинг орқа тарафига 3 маротаба уриб, шу ерда бўлган Т.А. га ҳам бир неча марта пичоқ билан жароҳат етказиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Оқибатда С.С. ҳамда Т.А. оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Бироқ, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан 3 апрель куни С.С. шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳодиса бўйича Нукус шаҳар прокуратураси Ўзбекистон ЖКнинг 97-моддаси 2-ўлими билан жиноят иши қўзғатилиб, У.Т. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. 

Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

939

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг