Нукусда канал қазиш ва таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилди
Жамият
−
08 Февраль 2021
4300Нукус тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи канални қазиш ва қайта таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура QALAMPIR.UZ’га хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “N.” МЧЖга ҳудуддан оқиб ўтувчи канални қазиш ва қайта таъмирлаш ишлари бўйича туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан жамият ҳисоб рақамига ишлар тўлиқ бажарилмаган бўлса-да, 145,3 млн сўм бюджет маблағлари ўтказиб берилганлиги оқибатида, ушбу маблағлар талон-торож қилингани аниқланган.
Шунингдек, туман ҳокимлиги танлов комиссияси баённомасига танловда иштирок этмаган жамиятларни танловда иштирок этганлиги тўғрисида сохта маълумотлар киритилиб, “N.” МЧЖ танлов ғолиби этиб белгилаганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми 209-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь