Нукусда фуқаронинг 46 млн сўмини “ухлатган” сохта трейдер ушланди

3-саҳифа

image

Қорақалпоғистон Республикасида фуқаронинг 46 млн сўм пулини сохта трейдерлик йўли билан ўмарган шахс ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Билдирилишича, Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк пластик картасидан 46 млн сўм пул маблағи ечиб олинганини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида мурожаатчи ижтимоий тармоқдаги трейдерлик гуруҳига аъзо бўлгани ва “пулингизни кўпайтириб берамиз” деган сохта трейдерларга 46 млн сўм пулини ўз пластик картасидан бўлиб-бўлиб ўтказиб бергани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан сохта трейдерга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг август ойида Наманганда фуқаронинг 10 млн сўмини ўмарган сохта трейдер ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг