Наманганда фуқаронинг 10 млн сўмини “ухлатган” сохта трейдер ушланди
3-саҳифа
−
15 Август
2498Наманган вилоятида фирибгарлик йўли билан ўзганинг пулларини ўзлаштирган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Билдирилишича, Наманган вилоятида яшовчи аёл У.М. ариза билан мурожаат қилиб, 10 млн сўм пуллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган вилоятида яшовчи Р.Н. содир этгани аниқланган.
Маълум бўлишича, гумонланувчи Р.Н. жабрланувчи У.М. билан Telegram мессенжери орқали танишиб, унга ўзининг трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини ва пулларини биржа орқали оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилган. Натижада у алдов йўли билан 10 млн сўм миқдоридаги маблағни олиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нукусда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Мафтуна Мадаминова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь