Нукусда -16,2 даража совуқ кузатилди
Жамият
−
03 Декабрь 2022
7932Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида бугун, 3 декабрь ҳаво ҳарорати -16,2 даражагача совуқ бўлди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” мутахассиси Эркин Абдулаҳатов хабар берди.
Шунингдек, у Нукус бўйича иқлимий маълумотлар инфографикасини илова қилган.
Нукус кузатувлар тарихида айнан 3 декабрь санаси учун энг совуқ кун 1944 йилда рўйхатга олинган. Ўшанда ҳаво ҳарорати -22 даражагача пасайган.
Маълумот учун, эртага, 4 декабрь куни кундузи Бухоро ва Навоий, куннинг иккинчи ярмида Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилояти ҳудудларида қор ёғади. Бошқа вилоятларда ёғингарчилик кутилмайди, туман тушади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет аҳолини 2 декабрь куни 17 даражагача совуқ ҳаво бўлиши тўғрисида огоҳлантирган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь