“Nukus city” қурилишида салкам 250 млн сўм талон-торож қилингани аниқланди
Жамият
−
07 Февраль 2021
3830Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган “Nukus city” қурилишида жами 246,1 млн сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси ҳамда “Granit Montaj Stroy” МЧЖ томонидан Нукус шаҳри, А.Шамуратова кўчаси автомобиль йўлининг асфалть қопламасини қайта тиклаш ва Нукус шаҳрида жойлашган “Nukus city” марказидаги кўп қаватли уйларнинг сув ва канализация тармоқларини таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича 2020 йил 18 октябрь куни қиймати 3,56 млрд сўмлик пудрат шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага асосан, “Granit Montaj Stroy” МЧЖ томонидан қиймати 236,5 млн сўмлик асфалть қопламаси ҳамда қиймати 9,6 млн сўмлик сув тармоқларини таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилмаган бўлишига қарамасдан, бажарилганлиги ҳақида расмий ҳужжат ҳисобланган ҳисоб-фактураларга сохта маълумотлар ва ёзувлар киритилиб, жами 246,1 млн сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилинганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси ҳамда “Granit Montaj Stroy” МЧЖ мансабдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 1-қисми билана жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда мазкур жиноят ишининг дастлабки тергов ҳаракатлари Нукус шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь