Ноёб, қулай, ақлли!

Бизнес

image

Бугун пойтахтимизда исталган дид ва истеъмолчиларнинг молиявий шароитига мос тарзда кўплаб турдаги турар жой мажмуалари қурилмоқда. Айтингчи, Тошкент шаҳридаги янги турар жой мажмуаларининг нечтаси нафақат яшовчилар учун яратилган шинам шароитлар, балки ҳали бошқа жойда учрамаган қулайликлар, “ақлли” бошқариш тизими, такрорланмас архитектура дизайни ва тасаввурга сиғдириш мумкин бўлган энг зўр жойлашган ҳудуд билан мақтана олади!?

Марҳамат кутиб олинг, NRG дан ноёб лойиҳа - U Tower!

Интизорлик билан кутилаётган кўп функцияли U Tower – ҳашаматли кўчмас мулкнинг энг ноёб намунаси бўлиб, энг нозик дидли истеъмолчини ҳайратлантира оладиган бизнес классга мансуб нодир лойиҳадир. Замонавий ва кўркам кўринишга эга архитектура дизайни оила аъзоларининг барчаси учун фаровон ва бахтли ҳаёт кечириш имконини берувчи жамики зарур шароитларни ўзида мужассамлаштиради. 

U Tower жойлашувининг ўзигина, NRG компаниясига нафақат ўта масъулиятли вазифани юклабгина қолмай, балки U-Tower яшовчиларига мисли кўрилмаган қўлайликларни таъминлаб, шаҳарни такрорланмас, ноёб меморчилик дурдонаси билан безатишдан ташқари ҳеч қандай бошқа танлов қолдирмайди.

U-Tower дизайн лойиҳасини ишлаб чиқишдаги танловда дунёнинг номдор меъморчилик компаниялари жалб этилган: Zaha Hadid, DP Architects Pte. Ltd., Benoy, INK Architects ва бошқалар. Шунингдек, Murad Buildings ва BI Group`нинг соҳадаги бой билим ва тажрибаси NRG компанияси томонидан фойдаланилиб, фасад ечимини ишлаб чиқишда мамлакат иқлимининг ўзига хос жиҳатлари, минтақанинг сейсмик хусусиятларини ҳисобга олиб бино конструкциясини лойиҳалаштирилганда мустаҳкамлик ва чидамлиликка алоҳида эътибор берилган.

Бино шаклининг контури лотин алифбосинининг “U” ҳарфига ўхшайди. Бино шаклини кўплаб нарсаларга қиёсласа бўлади албатта, аммо бинонинг антиқалиги, ундаги қўлайлик ва мустаҳкаликни қадрловчи инсонларни бирлаштира оладиган деб ҳисболасак, у ҳолда “U” ҳарфи инглизча "United" сўзи сифатида ҳам талқин қилиниши мумкин.

U Tower`нинг ўзига хос ва такрорланмас кўринишини таъминловчи шакл ва меъморий ечимлар замонавийлик ва анъаналарни ўзида уйғунлаштиради. Бинонинг пастки қисмларида кўпинча миллий безакларда тасвирланган аркали декоратив элементлардан фойдаланилади. Шакл ва функция бирлашган ҳолда бинога алоҳида шукуҳни бахшида этади. U Tower тақдим этадиган ички қўлайликлар ва унинг ташқи кўринишига биринчи марта назар ташлаган инсон аввало ундан ўзгача нарсаларни кутиб туради. Ва бу ерда ўзига хос ноёбликлар талайгина...

Биргина 26-қаватдаги яшовчилар учун тепадан туриб шаҳарни кузатиш майдончасини яна қаерда учратиш мумкин. Бу кузатиш майдончаси сиз ва яқинларингизга нафақат гўзал қуёш чиқиш ва ботишларини мажмуа ҳудудини тарк этмасдан баҳраманд бўлиш, балки куннинг ёруғ ва булутсиз кунларида Чимён тоғларининг қорли чўққиларини ва миллий байрамлар пайтида Халқлар дўстлиги майдонидан узоқ бўлмаган жойда отиладиган салютларни мароқ билан томоша қилиш имкониятини ҳам беради. 

U Tower`да ишлатилган рақамли технологиялар ва инновацион хизматлар алоҳида эътиборга лойиқдир: Smart Home ва Smart Remont ва ғайриоддий таклиф – City House жорий этилган.

Smart Home – бу уйни масофадан туриб телефон орқали бошқаришга имкон берувчи ақлли тизимдир. 

Smart Remont, бу бамисоли “бармоқ учида ремонт” деб аталмиш янги қулайлик. Бу дастур орқали хонадон планировкаси, дизайни, девор ранглари, ремонт ва таъмирлашга тегишли бўлган барча хом-ашёлар ва ишларни танлаш ва назорат қилиш имкони мавжуд. Тизим бир вақтнинг ўзида ҳамма ишлатиладиган маҳсулот ва ремонт хизматлари билан боғлиқ нархларини (смета) чиқариб беради. Бундай ҳолатда, квартира ремонти қурувчи компанияси зиммасига юкланади ва у томонидан барча таъмирлаш ишлари пухта назорат қилинади. Мижозлар эса шунчаки масофадан туриб барча таъмирлаш жараёнларини дастур орқали кузатишлари мумкин. Компаниянинг қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва уларни етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри алоқаси туфайли мижозлар учун таъмирга ишлатиладиган маҳсулот ва хизматлар нархлари бозор ёки “кўчанинг” нархидан арзон бўлади.

*Smart Home ва Smart Remont опцияларини алоҳида тўлов эвазига буюртма берилиши мумин.

City House – бу ўз ҳовлисига эга бўлган хонадон. Ҳовли ихлосмандлари учун – меҳмонхонадан тўғридан-тўғри шаҳар манзарасига қараб турган ўз ҳовлингизнинг кичик боғига чиқишингиз мумкин. Фақатгина чекланган миқдордаги хонадонларда City House имконияти мавжуд.

Мажмуада истиқомат қилувчи оилаларнинг шинам ва коммунал масалалардан ҳоли яшашини таъминлаб берувчи NRG Clients хизмат кўрсатиш компанияси фаолият юритади. NRG Clients  ҳудудда тозалик ва тартиб, ғамхўрлик ила умумий мулкни бошқариш ва яшовчиларнинг ғамсиз ҳаёт кечиришлари учун ўзининг барча куч ва имкониятларини ишга солади.

U Tower шубҳасиз бутун Ўзбекистонда ўзига хос ўринни эгалловчи ақлли ва қулай шароитларга эга шаҳарсозлик санъат асари бўлади десак муболаға бўлмайди. Бинонинг ажойиб шакли ўзининг ғайриоддийлиги билан бошқалардан ажралиб туриши ва замонавий ўзбек жамиятининг узлуксиз муваффақиятли ривожланишининг рамзий белгисига айланишига ишонамиз.

Танлаганда, энг зўрини танланг!

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг