Ноябрда қайси ҳудуд оила қуришда етакчи бўлди?
Жамият
−
06 Декабрь 2022
4750Жорий йилнинг ноябрь ойида республика бўйича 34 735 та никоҳ ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 309 тага ошган.
Ноябрь ойида энг кўп никоҳ Самарқанд вилоятида (4196 та) тузилган бўлса, энг ками эса Навоий вилоятида (712 та) қайд этилган.
Ҳудудлар кесимида қайд этилган никоҳлар сони қуйидагича:
Қорақалпоғистон Республикаси – 1357 та
Андижон вилояти – 3396 та
Бухоро вилояти – 1776 та
Жиззах вилояти – 1463 та
Қашқадарё вилояти – 4188 та
Навоий вилояти – 712 та
Наманган вилояти – 2986 та
Самарқанд вилояти – 4196 та
Сурхондарё вилояти – 3593 та
Сирдарё вилояти – 874 та
Тошкент вилояти – 2360 та
Фарғона вилояти – 3864 та
Хоразм вилояти – 1875 та
Тошкент шаҳри – 2095 та
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь