Ноябрь ойида қайси вилоятда туғилиш кўп қайд этилди?
Жамият
−
05 Декабрь 2022
5346Жорий йилнинг ноябрь ойида республика бўйича 83197 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5 377 тага кўп.
Маълум бўлишича, республика бўйича ноябрь ойида энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида қайд этилган бўлса, энг ками Сирдарё вилоятида бўлган.
Ҳудудлар кесимида қайд этилган туғилишлар сони:
• Қорақалпоғистон Республикаси – 4 069 та
• Андижон вилояти – 7602 та
• Бухоро вилояти – 4 052 та
• Жиззах вилояти – 3 485 та
• Қашқадарё вилояти – 8 847 та
• Навоий вилояти – 2 230 та
• Наманган вилояти – 7 489 та
• Самарқанд вилояти – 9 829 та
• Сурхондарё вилояти – 7 658 та
• Сирдарё вилояти – 1 962 та
• Тошкент вилояти – 6 182 та
• Фарғона вилояти – 9 154 та
• Хоразм вилояти – 4 614 та
• Тошкент шаҳри – 6 024 та
LiveБарчаси