Ноябрь ойи бошида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Жамият

image

Сўнгги кунларда Волгабўйи ҳудудидан кирган совуқ натижасида Ўзбекистонда кескин совуқ тушди. Бугундан бошлаб эса мамлакатимиз ҳудудига Эрон томондан иссиқ ҳаво кира бошлайди. Бу ҳақида “Узгидромет” Матбуот хизмати хабар беради. 

Республика бўйича барча жойларда об-ҳаво очиқ, кучсиз шамол эсади. Куннинг ўртасига келиб ҳарорат 15-18 даражагача, жанубий ҳудудларда 23 даражагача кўтарилади. 

Дам олиш кунлари республикамизга Эрондан иссиқ ҳавонинг кириши давом этади. Тунги совуқ фақат мамлакатнинг айрим тоғли ва баланд тоғли ҳудудларида сақланиб туради. Ҳарорат кечаси 2-7 даража атрофида, кундузи 17-22 даража бўлиши кутилмоқда, жанубий туманларда ҳаво 25 даражагача исийди.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1255

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг