Новак Европага берилган газ ва нефтни Осиёга йўналтирилгани билан мақтанди
Олам
−
27 Апрель 2023
10497Россия Европага илгари етказиб берилган нефтнинг қарийб 20 фоизини, газнинг эса бир қисмини Осиё бозорларига йўналтирди. Бу ҳақда Россия Бош вазири ўринбосари Александр Новак “Билим. Биринчи” марафонида айтиб ўтди.
“Аввал Европага юборилган энергия ресурслари асосан янги бозорларга йўналтирилди. Агар нефть ҳақида гапирадиган бўлсак, эҳтимол биз Европага илгари етказиб берилган ҳажмларнинг тахминан 20 фоизини бошқа бозорларга – Ҳиндистон, Хитой ва бошқа мамлакатларга йўналтирганмиз. Агар газ ҳақида гапирадиган бўлсак, биз Европа Иттифоқига етказиб бериш ҳажмини учдан бирига қисқартирдик ва унинг бир қисмини Осиёга ҳам йўналтирдик. Жумладан, Хитойга газ етказиб бериш ўтган йили “Сибир қудрати” газ қувури орқали қарийб 50 фоизга ошди”, дейди Новак.
Унинг урғулашича, ўтган йилнинг баҳорида энергетика саноатига қарши санкциялар фонида Россия бир ярим ой ичида янги таъминот занжирларини ўрнатишга ва янги шартномалар тузишга эришган.
“Асосан, гап Осиё-Тинч океани минтақаси, Ўрта ва Марказий Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари каби бозорлар ҳақида бормоқда”, дея қўшимча қилган Бош вазир ўринбосари.
LiveБарчаси