Ўзбекистон U18 терма жамоаси Германиядан келган жамоа билан куч синашади
Спорт
−
09 Май 2019
6188Жорий йилнинг 20 май куни Берлин футбол федерациясининг U18 терма жамоаси Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда айни вақтда Германияда бўлиб турган QALAMPIR.UZ мухбири хабар бермоқда.
Берлин U18 терма жамоаси ГФР Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг Ўзбекистонга ташрифи арафасида иккита ўйин ўтказиши режалаштирилмоқда.
Берлин U18 терма жамоасининг ўйинлари 21 ва 23 май кунларига белгиланган. Ўйинлар Ўзбекистон U18 терма жамоасига қарши Андижон ва Наманган вилоятларида ўтказилиши режалаштириляпти. Бу борада Германия томони ва Ўзбекистон футбол федерацияси ўртасида келишув ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, май ойи охирида Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистонга ташриф буюради.
LiveБарчаси