Норвегия Олимпиадада рекорд даражада медаллар қўлга киритди
Спорт
−
23 Февраль 1125 1 дақиқа
Норвегия терма жамоаси Италияда якунига етган қишки Олимпия ўйинларида умумжамоа медаллар ҳисобида ғолиб чиқди ва умумий медаль қўлга киритиш бўйича янги Олимпия рекордини ўрнатди.
Норвегиялик спортчилар мусобақа давомида 18 та олтин, 12 та кумуш ва 11 та бронза медалини қўлга киритиб, жами 41 та медаль жамғарди. Шу тариқа Норвегия битта қишки Олимпия ўйинларида энг кўп олтин медаль ва энг кўп умумий медаль қўлга киритиш бўйича янги Олимпия рекордини ўрнатди.
Медаллар сони бўйича иккинчи ўринни АҚШ эгаллади. Улар 12 олтин, 12 кумуш ва 9 бронза жами 33 та медаль қўлга киритди. Кучли учликни жами 20 та медаль билан (10 олтин, 7 кумуш ва 3 бронза) Нидерландия якунлади.
Мусобақада Ўзбекистон делегациясида икки нафар спортчи Даниил Ейбог ва Медет Назаров шорт-трек ҳамда тоғ чанғиси дастурларида мусобақаларда иштирок этди ва медаллар учун курашда рақибларига имкониятни қўлдан бой берди.
Шу тариқа Норвегия терма жамоаси 2026 йилги қишки Олимпиадада рекорд натижа билан умумжамоа ҳисобида ғалаба қозонди.
Live
Барчаси