Норвегия мундиаль учун таркибини эълон қилди
Спорт
−
10:33 337 1 дақиқа
Норвегия терма жамоаси Жаҳон чемпионати учун таркибини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат футбол ассоциацияси (NFF) матбуот хизмати хабар берди.
Рўйхатдан жами 26 нафар футболчи ўрин олган. Улар орасида “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд, Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси ва сардори Мартин Эдегор, шунингдек, “Атлетико Мадрид” ҳужумчиси Александр Сёрлот ҳам бор.

Май ойида FIFA Норвегия фуқаролигини олган дарвозабон Никита Хайкинга Норвегия терма жамоасида ўйнаш ҳуқуқини бермаган эди. Бунга унинг 2023 йилда “Бристоль Сити”га ижарага берилгани сабабли 5 йиллик узлуксиз яшаш талабини бузгани асос қилиб кўрсатилган.
2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионатида илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Мусобақа тарихда биринчи марта учта давлатда — АҚШ, Мексика ва Канадада ўтказилади. Эрлинг Ҳоланд етакчилигидаги Норвегия терма жамоаси “I” гуруҳда Франция, Ироқ ва Сенегал терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Уларнинг мундиалдаги дастлабки учрашувини жорий йилнинг 17 июль куни Ироқ терма жамоасига қарши ўтказади.

Live
Барчаси