Норози абитуриентлар, йиқилганларга олтинчи танлов ва Миллий сертификат машмашаси – вазирлик изоҳ берди
Жамият
−
15:33 1453 3 дақиқа
Яқинда чиққан мандат натижалари кўпчиликнинг эътирозларига сабаб бўлди. Абитуриентлар орасида максимал 189 баллни тўплаб ҳам “контракт”га кирганганлар бор. Энди улар нима қилади? Кириш баллари нега кўтарилиб кетди? 5 та йўналишдан бирортасига ҳам киролмаганлар учун яна бир имконият: 6-йўналиш очилиши мумкин. Қачондан? Бу йил 233 мингдан ортиқ абитуриент минимум ҳисобланган 56,7 баллни ҳам тўплай олмади. Бироқ мутахассислар бу кўрсаткични яхши деб баҳоламоқда. Энди, ётоқхоналарга жойлаштиришда таниш-билишчилик кетмайди. Хоналар сунъий интелект орқали тақсимланиши мумкин. Баъзи абитуриентлар имтихон саволларидан яна норози. Имтихон саволлари қанчалик тўғри тузилган? Шу ва бошқа саволларга кеча, 18 август куни Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида жавоб берилди.
“Ўтган йилдан бошлаб ОТМларга супер-контракт миқдорини мустақил белгилаш ваколати берилган. Кириш балига 1–4 балл етмаган абитуриентлар учун мос равишда 1,5 баравардан 3 бараваргача супер-контракт тўлаш имконияти мавжуд.
Шунингдек, 6-йўналиш бўйича кейинги ҳафтадан қўшимча танлов очилади. Бунда ОТМларда қолган вакант ўринларга кира олмаган абитуриентларга яна 6-йўналишни танлаш имконияти берилади”, дейди Олий таълим ташкилотлари департаменти бошлиғи Абдусамад Маманазаров.
Вазирликнинг маълум қилишича, бу йил олийгоҳга қабул квоталари оширилиди. Бу ўтган йилгига нисбатан 6 392 тага кўп. Шу билан бирга, ўтиш балли сезиларли даражада юқорилаб кетди. Ижтимоий тармоқларда максимал балл тўплаган айрим абитуриентлар ҳам контракт асосида талабаликка қабул қилингани юзасидан эътирозлар билдирилди.
Баъзи абитуриентларга эса талабалар сафига кириш учун 4–5 балл етмади. Хўш улар фалон суммали супер-контракт тўлайдими? Бу масала ҳам вазирлик томонидан очиқланди.
Матбуот анжуманида 5 та йўналишнинг бирортасига киролмаган абитуриентларга яна бир имконият сифатида 6-йўналишга қабул келаси ҳафтадан очилиши таъкидланди.
Анжуман давомида ҳар йили турли мухокамаларга сабаб бўлувчи ётоқхона масаласи кўтарилди.
ОАВ вакилларига талабалар турар жойининг сифатидан тортиб, янги тақсимот тизимигача маълумот берилди.
Бундан ташқари, ҳуқуқ йўналишидаги имтихон саволларининг тузилиши юзасидан келиб чиққан норозиликларга вазирлик изоҳ берди.
Анжуманда, фақатгина олийгоҳга кириш масаласи эмас, балки битирувчиларнинг меҳнат бозоридаги сифат даражаси қандай баҳоланиши маълум қилинди.
2025 йил 28 ноябрдан Қўриқлаш хизмати Миллий гвардиядан ИИВ тизимига ўтказилганди. Шу муносабат билан Қўриқлаш департаменти ходимларининг фарзандларига ОТМга ўқишга киришда қандай имтиёзлар берилади? Уларга ҳам ИИВ ходимларининг фарзандлари учун белгиланган 5 фоизлик қўшимча квота татбиқ этиладими? Журналистлар томонидан берилган шу каби саволларга вазирлик вакиллари жавоб берди.
Хабарингиз бор, бу йилидан SAT имтиҳонида 1200 ва ундан юқори балл олган абитуриентларни белгиланган йўналишлар бўйича қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш тартиби жорий этилган. Бироқ бутун дунёда тан олинадиган SAT халқаро имтиҳонида 1200 балл грант асосида ўқишга кириш учун қанчалик етарли мезон? деган савол ҳам ўртага ташланди.
Live
Барчаси