Норбоева Болалар парламенти фаолиятини тиклашни ўйлаяпти
Жамият
−
07 Ноябрь 2019
5915Кеча, 6 ноябрь куни "Камалак" болалар ташкилотининг Республика сардорлар форуми бўлиб унда. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева, Ёшлар иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев иштирок этган.
Ушбу учрашувда Сенат раиси Танзила Норбоева Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи қошида Болалар парламенти фаолиятини тиклашни таклиқ филган. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқларда шундай ёзади:
“Ёшларимизга мурожаат қилар эканман, уларни депутатлар ва сенаторлар билан биргаликда қонунчилик фаолиятида фаол иштирок этишга чорладим. Уларнинг овозлари эшитилиши ва манфаатлари ҳисобга олиниши муҳимдир. Бунинг учун эса Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги Болалар парламенти фаолиятини қайта тиклашни таклиф қилдим”.
Норбоева сўзида давом этаркан, ҳайратини яширмай, “ёш бўлишига қарамай, болалар катта ҳаяжон билан мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этишга ҳаракат қиляптилар”, дейди.
Шуни таъкидлаб ўтиш ўринлики, Танзила Норбоева болалар билан ишлашда катта тажрибага эга. У 1975-1995 йиллари Тошкент шаҳрида мактаб ўқитувчиси, директор ўринбосари ва Тошкент шаҳар ўқувчилар уйи директори, кейинчалик турли даражалидаги давлат органларида масъул лавозимларда ишлаган.
LiveБарчаси