Ўзбекистонда биринчи болалар веломарафони ташкил этилади
Жамият
−
19 Ноябрь 2020
3899Ўзбекистондаги барча мактабгача таълим ташкилотлари босқичма-босқич Беговеллар (болалар учун педалсиз велосипедлар) билан таъминланади ва “Ўзбекистонда биринчи болалар веломарафони” ўтказилади. Бу Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ўртасида имзоланган тўрт томонлама Меморандумда акс этган.
Мемуорандумни имзолаш маросими бугун, 18 ноябрь куни бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси – Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин, Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойихалар координатори, элчи Жон МакГрегор иштирок этди.
Меморандумга кўра мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини спорт билан шуғулланишлари учун замонавий Беговеллар (болалар учун педалсиз велосипедлар) билан таъминланади, “Ўзбекистонда биринчи болалар веломарафони”ни ўтказилади.
"Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси ташаббуси билан ташкил этилаётган мазкур Меморандумдан кўзланган асосий мақсад, ёш болаларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга шарт-шароитлар яратиш", дейилади расмий хабарда.
Қайд этилишича, беговела лойиҳаси мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун аввал ҳаваскор спортга қизиқишларини ўйғотиб, сўнгра профессионал велоспорт билан шуғулланишга янги бир платформа бўлади ҳамда қўшимча имкониятлар яратади.
Маълумот учун: ЕХҲТ офиси тегишли ташкилот ва жамиятлар билан яқин ҳамкорлик қилиш мақсадида:
• тадбирлар логистикасини ташкил этишга кўмаклашиш ва мутахассисларни жалб этиш орқали семинар ва тренинглар ўтказишга;
• камида 10 та танлаб олинган давлат мактабгача таълим ташкилотларида экологик таълим бўйича дастлабки пилот лойиҳани амалга ошириш учун мутахассисларни жалб этишга ва зарур инвентарлар харид қилишга;
• Веламарофон тадбирини ташкил этишни молиялаштиришга кўмаклашишга;
• тажриба лойиҳаси ўтказиш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги ва Веломарофон иштирокчиларини ЕХҲТ маблағлари ҳисобидан 400 педалсиз велосипедлар билан таъминлашга тайёр эканлигини билдирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь