Ноқулай об-ҳаво туфайли икки аэропорт фаолияти вақтинча чекланди

Local

image

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли “Тошкент” ва “Андижон” халқаро аэропортлари фаолияти чекланди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.

Тошкент аэропортида қуюқ туман сабабли кўриш масофасининг пастлиги  “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY9614 (Москва-Тошкент) рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилишига сабаб бўлди.

HY336 (Жидда-Тошкент) рейси эса Навоий халқаро аэропортига йўналтирилган. Об-ҳаво яхшилангач, борт йўловчилар билан пойтахт аэропортига учиб келган.

“Андижон” аэропорти ҳам ноқулай об-ҳаво шароити туфайли вақтинча ёпилди. HY091 (Тошкент-Андижон) ва HY049 (Андижон-Самарқанд) рейслари Фарғона аэропортидан ўзгартирилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади. “Андижон” аэропорти раҳбарияти томонидан йўловчилар учун Фарғона аэропортига транспорт ташкил қилинган.


Tags

Rate Count

148

Rating

3

Rate this article

Share with your friends