Ноқулай об-ҳаво сабаб МАК парвозлари кечиктирилди

Жамият

image

Тошкентда кузатилган ноқулай об-ҳаво пойтахтга келувчи ва ундан чиқиб кетувчи самолётлар қатновига таъсир қилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси маълум қилди.

“Йўловчи ва кутиб олувчилар учун муҳим маълумот! Aввалроқ хабар қилганимиздек, туман сабабли иккита аэропортлар ҳаво кемалари қабули учун беркитилди ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг бир нечта қатновлари ушланиб қолмоқда”, дейилад МАК баёнотида.

Хусусан, об-ҳаво қуйидаги парвозларга таъсир қилди:

Наманган-Москва йўналиши бўйича парвоз қилувчи HY-619 қатновининг учиши 8 декабрь соат 19:15 дан 9 декабрь куни соат 14:00 га кўчирилди;

HY-606 (Москва- Самарқанд) қатновининг учиши соат 01:25 дан 18:10 га (9 декабрь) кўчирилди;

HY-42 (Самарқанд - Тошкент) қатновининг учиши соат 06:25 дан 10:00 га (9 декабрь) кўчирилди, Тошкентга қўниш вақти соат 10:40 да;

HY-95 (Тошкент - Наманган) қатновининг учиши соат 08:35 дан 12:00 га (9 декабрь) кўчирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво аэропорт МАК

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг