Ноқонуний кесилган ҳар бир дарахт ўрнига яна 10 дона экиш ва икки йил парвариш қилиш мажбурияти юкланади

Жамият

image

Ўзбекистонда ноқонуний кесилган ҳар бир дарахт учун 10 дона дарахт экиш ва икки йил давомида уни парвариш қилиш мажбурияти юкланяпти. Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

Таъкидланишича, 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилган мораторийда ҳар бир кесилган дарахт ва буталар учун компенсация тарзида дарахт экиш механизми жорий қилинган. 

Ҳар бир кесилган дарахт ва буталар учун компенсация тарзида қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган 10 туп йирик ўлчамли дарахт экиш ҳамда уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш мажбурияти белгиланган.

Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бош бошқармаси бошлиғи Абдурашид Содиқовга кўра, “Мовий гумбазлар” истироҳат масканида жами 1700 туп ҳар хил турдаги манзарали дарахт хатловдан ўтказилган. Уларнинг ҳаммаси қимматбаҳо дарахт навига киради. Шунингдек, дарахтларни кесиш бўйича ҳам умуман мурожаат келиб тушмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг